Газ сжатый
- Boshlang'ich narx
- 9 mln
- Tugash
- 26.10.2026 15:21
- Buyurtmachi
- Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси хузуридаги агросаноат мажмуи устидан назорат килиш инспекцияси Бухоро вилоят бошкармасиSTIR 305576839
- Mahsulot kodi
- 06.20.10.132-00001
- Talablar
- ✅ yangi firma uchun mos (muddat 5 kun)
To'liq shartlar portalda. Talablar e'londan va hujjatlardan avtomatik o'qilgan, qatnashishdan oldin tekshiring.
Buyurtmachi tarixi (12 oy)
⚪ Umumiy: tarixi kam (0 bitim)
Buyurtmachi sahifasi → · kim yutadi →
📌 Buyurtmachi rejasida
Газ сжатый (06.20.10.132-00001)
23 mln · 10-oy 2026 · 🛒 elektron do'kon (1,1 mlrd gacha)
📄 Lot hujjatlari
1 ta fayl o'qildi (1 tadan), 70 ming belgi. Yangilangan: 23.10.2026.
Hujjatlardagi talablar: muddat 5 kun
Talab yozilgan joylar
- (г) давлат харидларида электрон дўконга оферталарни жойлаштириш муддати 15 кундан 60 кунгача узайтирилади ҳамда товарларни етказиб бериш муддати камида 5 кун этиб белгиланади;
- Ушбу тартиб «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонунда белгиланган талабларга мос келмайдиган ва таклифини тегишли тарзда расмийлаштирмаган энг яхши таклифларни танлаш иштирокчиларига нисбатан татбиқ этилмайди.
- Фуқаро авиацияси корхоналари томонидан ишлаб чиқарувчилардан ёки сертификатлаштирилган етказиб берувчилардан ҳаво кемаларини эксплуатация қилиш ва таъмирлаш учун харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) ва материаллар, шу жумладан, авиация сервис товарлари, материаллар, инвентарлар ва уларнинг…
- | Давлат харидлари электрон тизими операторлари, давлат буюртмачилари ва харид қилиш тартиб-таомиллари ижрочилари ўртасида келиб чиқадиган низоларни судгача ҳал қилиш бўйича хорижий тажрибани ўрганиш ҳамда ўрганиш натижалари юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.
- | Давлат буюртмачилари ва етказиб берувчиларнинг маблағлари кафолатли сақланишини таъминлаш.
- Давлат харидлари электрон тизими операторларининг тижорат банкларида очилган ҳисоб-китоб клиринг палатасидаги давлат буюртмачилари ва етказиб берувчиларнинг маблағларини кафолатли сақланишини таъминлаш бўйича халқаро аудиторлик ташкилотлари томонидан мажбурий равишда ҳар 2 йилда мустақил аудитдан ў…
- Ҳисоб-китоб клиринг палатасидаги давлат буюртмачилари ва етказиб берувчиларнинг маблағлари кафолатли сақланишини таъминлаш бўйича барча давлат харидлари электрон тизими операторларининг тижорат банкларида очилган ҳисоб-китоб клиринг палатасини Ягона ғазна ҳисобварағига ўтказиш.
- Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат ташкилотлари маблағлари ҳисобига ўтказиладиган тендерларда маҳаллий иштирокчиларнинг иштирокини кенгайтириш ва ортиқча талабларни киритишга йўл қўймаслик бўйича қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.
Fayllar
Texnik topshiriq / hujjatlar — ПФ-25926.12.2025(1).docx · 0.1 MB · 70 ming belgi
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони Давлат харидлари тизимида рақобат муҳити ва шаффофликни таъминлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида [Кўчирма] Коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича белгиланган устувор вазифалар ижросини самарали ташкил этиш, давлат харидларида рақобат муҳитини ривожлантириш, шунингдек, ушбу соҳада маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг иштирокини янада қўллаб-қувватлаш мақсадида қарор қиламан: I. Мақсадлар 1. Давлат буюртмачилари талабларидан келиб чиққан ҳолда давлат харидларининг қулай, замонавий ва сервисга йўналтирилган экотизимини яратиш ва унга сунъий интеллект технологияларини кенг татбиқ этиш давлат харидлари соҳасида Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг биринчи даражали вазифаси этиб белгилансин. 2. 2030 йилгача давлат харидлари соҳасини ривожлантиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб қуйидагилар белгилансин: (а) давлат харидларида рақобатли усуллардан фойдаланиш даражасини 80 фоизга етказиш; (б) давлат харидларида иқтисод қилинган маблағ миқдорини 25 трлн сўмга етказиш; (в) тадбиркорлик субъектларининг давлат харидларидаги фаоллигини икки карра ошириш; (г) давлат буюртмачилари томонидан амалга ошириладиган харидларда маҳаллий маҳсулотлар улушини камида 85 фоизга етказиш; (д) давлат буюртмачиларининг харидлар учун масъул бўлган малакаси оширилган ходимлари улуши 98 фоиздан кам бўлмаслигини таъминлаш. II. Давлат харидлари тизимида тежамкорлик ва самарадорликни ошириш 3. 2026 йил 1 мартдан бошлаб давлат харидлари бўйича махсус ахборот порталида давлат хариди предметининг ўртача бозор нархини сунъий интеллект технологиялари асосида ҳисоблаб берувчи электрон модуль (кейинги ўринларда — модуль) ишга туширилсин. 4. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ давлат буюртмачиси давлат харидини амалга оширишдан олдин давлат харидлари предметининг ўртача бозор нархини модулда шакллантиради. Бунда: (а) давлат харидлари предметининг бошланғич нархи ёки шартнома баҳоси ва унинг модулдаги ўртача бозор нархи ўртасидаги тафовут 10 фоиздан ортиқ ёхуд 20 фоиздан паст бўлса, ушбу харидлар давлат харидлари соҳасидаги давлат назорати органлари томонидан биринчи даражада текшириладиган юқори хавф-хатар сифатида баҳоланади ва навбатдан ташқари текшириш ўтказиш учун асос бўлади; (б) тўғридан-тўғри шартномалар бўйича харидлар модулдаги харид предметининг ўртача бозор нархидан ошмаган ҳолда амалга оширилади, қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. 5. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ҳисоб палатаси, Бош …